Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАргентинада бадавлат одамлари учун солиқ жорий этилди

Аргентинада бадавлат одамлари учун солиқ жорий этилди

Бу йиғим ёрдамида ҳукумат соғлиқни сақлаш тизимини, шунингдек, пандемия туфайли ҳалокат ёқасига келиб қолган ишлаб чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.

Ҳисобида 200 миллион песодан – тақрибан 2,3 млн доллардан ортиқ маблағ бўлган фуқаролар давлат хазинасига Аргентинада декларация қилинган маблағининг 3 фоизи, мамлакатдан ташқарида декларация қилинган маблағининг 5 фоизи миқдорида ўтказиб беради. Бу солиқ тахминан 12 минг фуқарога тааллуқли бўлиб, ҳукумат бу фуқаролардан жами 3 млрд доллар йиғишни режалаштирган. Бу пулларнинг бир қисми ижтимоий ёрдам ва таълим грантларига ҳам йўналтирилади. Декабрда шу ҳақдаги қонун лойиҳасига 42 сенатор овоз берган, 26 киши қарши чиққанди. Мухолифат бу солиқни танқид қилиб, уни мулкни мусодара қилишга тенглаштирган. Аммо ҳукумат бу қадам аҳолининг кам таъминланган қатламига катта зарба берган пандемияга қарши курашда жуда муҳимлигини таъкидламоқда.

Аргентиналикларнинг қарийб 40 фоизи қашшоқликда яшамоқда, ишсизлик даражаси 11 фоизни ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img