Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАраб нефти ва яҳудий бомбалари...

Араб нефти ва яҳудий бомбалари…

Кейинги пайтда дунё сиёсатида энг кутилмаган ҳолатлардан бири – Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларнинг яхшилангани бўлди. Албатта, бу натижанинг ортида Оқ уй турибди ва ушбу мақсадга эришиш учун Трамп админстрацияси кўп тер тўкди.

Икки давлат ўртасида имзоланиши кутилаётган кўп томонлама ўзаро ҳамкорлик битмидан яна бир араб давлати ташкил этилишига тиш-тирноғи билан қарши бўлаётган Исроил кўпроқ ютади. Масаланинг иқтисодий жиҳатини оладиган бўлсак, нефт масаласида муаммоларга дуч келаётган яҳудийлар Абу-Даби орқали ушбу масалани осонлик билан ҳал этиш имконияга эга бўлади. Сиёсий томони, БААнинг ортидан Исроил билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатадиган араб давлатлари сони ортиши эҳтимоли ҳақиқатга яқин бўлиб турибди ва бунинг шабадалари ҳозирдан эса бошлади.

Қайд этиш керак, БАА ОПЕКка аъзо мамлакатлар ўртасида нефт қазиб олиш ҳажмига кўра тўртинчи ўринда туради. Абу-Дабига Эйрат порти орқали суткасига 300 минг тоннага қадар “қора олтин” етказиб бериш чўт эмас.

Исроил иқтисодиётининг нефтга бўлган кунлик эҳтиёжи эса бугунги кунда суткасига 236 249 баррелни ташкил этгани ҳолда, мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш компаниялари бир суткада атиги 5 977 баррел нефтни қайта ишламоқда. Ҳозирда Тел-Авив нефтнинг катта қисмини Россия ва Озарбайжондан сотиб оляпти.

Араб давлатлари томонидан Исроилга маҳсулотлар етказиб беришга эмбарго қўйилгани, кемасозлик соҳасида ҳар қандай алоқаларнинг ман этилгани яҳудийларнинг Яқин Шарқ мамлакатларидан нефт харид қилиш имкониятини йўққа чиқариб келмоқда эди. Абу-Даби билан алоқаларнинг мустаҳкамланиши нефт муаммосини ҳал этишини Тел-Авив яшириб ўтирмаяпти.

Бунинг эвазига Исроил мудофаа соҳасида БААга ёрдам кўрсатади. Хусусан, Абу-Даби Эрон ҳудудидан бўладиган эҳтимолий ҳаво зарбаларини бартараф этишда яҳудийларнинг ҳарбий ҳаво кучлари технологиясидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритади.

Бундан ташқари, амирликлар Тел-Авив билан қайта тикланувчи энергия соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Қайд этиш керак, БААнинг Исроил билан иқтисодий-сиёсий алоқалар ўрнатаётгани деярли барча араб давлатлари, айниқса Тел-Авивнинг ашаддий душмани Эронни ғазаблантирди. Фаластин ҳукумати эса Абу-Дабининг бу қадамини фаластин халқига нисбатан сотқинлик деб атади.

Қайд этиш керак, Вашингтон-Тел-Авивнинг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга хизмат қилади деган ниқоби остидаги “Аср келишуви” лойиҳаси тарихнинг ахлат қутисига ирғитилиб, кўп узоқ давом этмаган танаффусдан сўнг АҚШ воситачилигида БАА-Исроил ўртасида ҳамкорликка эришилгани яҳудийларнинг катта ғалабаси сифатида баҳоланмоқда. Араб давлати билан эришилган илк келишув Тел-Авивнинг минтақадаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиш баробарида, иқтисодий қудратини ҳам оширади. Баклари арзон араб нефтидан тайёрланган ёнилғи билан тўлдирилган Исроилнинг қирувчи ва бомбардимончи учоқлари эса арабларнинг қонини тўкишда давом этаверади…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img