Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШнинг магистрал йўлларида "Karabakh is Azerbaijan!" номли таблолар пайдо бўлди

АҚШнинг магистрал йўлларида “Karabakh is Azerbaijan!” номли таблолар пайдо бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги Хюстон ва Даллас шаҳарлари марказий магистрал йўлларида Озарбайжон Республикаси давлат байроғи, Тоғли Қорабоғ тулпорлари ва “Karabakh is Azerbaijan!” (“Қорабоғ – бу Озарбайжон!”) сўзлари акс эттирилган таблолар пайдо бўлди.

Озарбайжоннинг “Report” агентлигининг хабар беришича, таблолар биродар шаҳарлар Хюстон-Боку уюшмаси президенти, Хюстондаги Озарбайжон миллий маркази ижрочи директори Ирода Охундова, санъатшунослик доктори, Техасс университети профессори Жамила Жавадова-Спитсбергнинг ташаббуси ҳамда муҳожирлар билан ишлаш давлат қўмитасининг кўмаги билан ўрнатилган.

Таблолар америкалик машҳур дизайнер Мэри Гибсон томонидан ишланган.

Ирода Охундованинг айтишича, таблолар ҳар куни бир неча юзлаб автомобиллар ҳаракатланадиган йўл тармоқларига ўрнатилган ва улар Озарбайжоннинг Иккинчи Қорабоғ урушидаги тарихий ғалабасига бағишланади. Охундовага кўра, Хюстондаги арман диаспораси таблоларни олиб ташлашга уринган, бироқ уларнинг ҳаракатига йўл қўйилмаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img