Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШда умуммиллий мажбурий ниқоб тартиби жорий этилиши мумкин

АҚШда умуммиллий мажбурий ниқоб тартиби жорий этилиши мумкин

Демократ Джозеф Байден президентлик вазифасини бажаришга киришган заҳоти АҚШда мажбурий умуммиллий ниқоб тартибини жорий этишини маълум қилди. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Байден ҳар бир штатда губернаторларнинг ёрдами билан шундай тартиб жорий этилишига эришишни режалаштирган. Агарда кимдир бу ташаббусни рад этадиган бўлса, у ҳолда президент ўша округни яккалаш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилади. Чунки, миллий қонунчиликка кўра АҚШнинг ҳар бир штати карантин чекловларини мустақил ҳал этиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун: АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда. Пандемия бошланганидан буён 9,8 млн америкалик янги турдаги коронавирус инфекцияси билан зарарланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img