Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШда ковидга қарши эмлаш бошланди

АҚШда ковидга қарши эмлаш бошланди

АҚШнинг Озиқ-овқатлар ва дори-дармонлар сифати бўйича бошқармаси “BioNTech” ва “Pfizer” компанияларининг улар томонидан яратилган вакцинани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги мурожаатини қаноатлантирди. Буни президент Доналд Трамп ҳам тасдиқлади. Унга кўра бир кунга қолмай мамлакатда эмлаш ишлари бошлаб юборилади.

Оқ уй соҳибига кўра, Қўшма Штатлар бор-йўғи 9 ой ичида хавфсиз ва самарали вакцина яратиб, тиббиёт мўъжизасини кўрсатди. Трамп бу муваффақиятни мамлакат тарихидаги энг буюк илмий ютуқлардан бири сифатида баҳолади.

Президент администрациясининг маълум қилишича, барча шататларга вакцинани етказиш “FedEx” ва “UPS” почта хизматлари томонидан амалга оширилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img