Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШда COVID-19 билан зарарланганлар сони 4 миллиондан ошди

АҚШда COVID-19 билан зарарланганлар сони 4 миллиондан ошди

Жонс Хопкинс университетнинг маълум қилишича, АҚШда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 4 млн нафардан ошди. Маълумот федерал ва маҳаллий ҳукуматлар томонидан тақдим этилган ахборотлар асосида шакллантирилган.

Шунинг билан бирга, Қўшма Штатларда эпидемия бошланганидан буён 143 820 беморнинг вафот этгани, 1 210 849 киши касалликдан тузалгани қайд этилган.

Мамлакатда коронавирус билан энг кўп зарарланиш ҳолатлари Калифорния, Ню-Йорк, Флорида ва Техасда кузатилган.

COVID-19 билан дунё бўйича зарарланганлар сони эса бугунги кунда 15,3 млн дан ошиб кетди. Беморлардан 9,3 млн нафари касалликни енгишга муваффақ бўлган бўлса, 631 киши коронавирус ҳаётдан олиб кетган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img