Полиция хабарига кўра йўлдаги музлама сабабли АҚШда 11 феврал куни йирик автоҳалокат юз берди. Воқеа Техас штатининг шимолий-шарқий қисмидаги Форт-Уэрт шаҳри яқинидаги автомагистралда содир бўлди.
Хабарда айтилишича, камида 100 га яқин автомобил йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланган, олти киши вафот этган ва 36 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган.
CNN телеканалининг хабар беришича, ноқулай об-ҳаво туфайли штатнинг бошқа ҳудудларида ҳам йўл-транспорт ҳодисалари сони кўпайган ва уларда камида уч киши вафот этган.