Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ Украинани ёлғиз ташлаб қўймасликка кафолат берди

АҚШ Украинани ёлғиз ташлаб қўймасликка кафолат берди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатга Россия Федерацияси томонидан агрессия уюштирилса, Киев Москва билан бирга бир қолмайди: АҚШ бундай вазиятда Украина яккаланиб қолмаслиги хусусида кафолат берган.

АҚШ ва Украинанинг олий мартабали ҳарбийлари ўртасида бўлиб ўтган суҳбатларда Вашингтон ҳар қандай вазиятда Киевга таҳдиддан ҳимояланиш учун ёрдам беришини маълум қилган. Украина эса НАТОга аъзо мамлакатларни Қримга чегарадош ҳудудда ҳарбий машқлар ўтказишга таклиф этди. Экспертларга кўра, яқинда Украина чегараси бўйлаб Россиянинг қуролли кучлари бўлинмалари жойлаштирилгани Киевда ҳам Вашигтонда ҳам хавотир уйғотиб, жавоб чоралари кўришга ундаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img