Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ суди Сноуден бўйича қарорини эълон қилди

АҚШ суди Сноуден бўйича қарорини эълон қилди

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Қўшма Штатлар жосуслик хизматлари фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи китоблари учун берилган 4,2 миллион доллардан ва ушбу мавзудаги чиқишлари учун тўланган бир миллион доллардан ортиқ гонорардан воз кечиши керак. Бу ҳақда АҚШнинг Виржиния суди қарор чиқарди.

Қайд этилишича, Сноуден омма олдида қилган чиқишининг ҳар бирига 18 минг доллардан олган.

Суд қароридан маълум бўлишича, собиқ агент Миллий хавфсизлик агентлиги ва МРБ билан имзолаган шартнома қоидаларини бузгани учун жаримага тортилиши лозим. Шу боисдан Сноуден жорий йилнинг сентябр ойида китоби ва маърузалари учун тўланган гонорардан давлат фойдасига воз кечганини маълум қилган. Бу пуллар Сноуден ва Доналд Трамп администрацияси ўртасидаги келишувга кўра тегишли жамғарма бошқарувига ўтказиб берилиши керак. Бироқ кўп ўтмай, Эдвард Сноуден бунақа келишув бўлмаганини эълон қилди.

Маълумот учун. 2013 йилда Қўшма Штатларда Эдвард Сноуден жосуслик ва давлат мулкини ўзлаштиришда айбланган. Бироқ у АҚШдан аввалги Ҳонконгга, кейин Москвага учиб кетишга муваффақ бўлган. Унинг паспорти Шереметево аэропортидаёқ Вашингтон томонидан бекор қилинган ва шундан сўнг собиқ жосус бир неча йил Россияда яшаган. Унга ҳукумат томонидан Москвада яшаш ҳуқуқи тақдим этилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img