Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ Ўзбекистон президент сайловига муносабат билдирди

АҚШ Ўзбекистон президент сайловига муносабат билдирди

Расмий Вашингтон Ўзбекистон президенти сайловига муносабат билдирди. Давлат департаментининг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда шундай дейилади:

“Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон халқини 24 октябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ўз овоз бериш ҳуқуқидан фойдалангани учун қўллаб-қувватлайди. Биз ЕХҲТ-ДИИҲБ мониторинг миссиясининг овоз бериш тинч oтгани ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан тавсифланган кузатувига қўшиламиз, лекин ЕХҲТ миссиясининг сайловлар ҳаддан ташқари чекланган сиёсий муҳитда ўтгани ва сайловнинг муҳим кафолатлари эътиборга олинмагани борасидаги хавотирлари билан ҳам ўртоқлашамиз.

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматининг ЕХҲТ-ДИИҲБ мониторинг миссияси билан яхшиланган ҳамкорлигини олқишлайди ва ҳукуматни ЕХҲТнинг сайловлар ҳамда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни илгари суриш билан боғлиқ барча тавсияларини бажаришга чақиради. Биз ушбу ва икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа кўплаб масалалар бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img