Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ осмони кузатув учун ёпилади

АҚШ осмони кузатув учун ёпилади

Якшанба куни, 22 ноябрда АҚШ Очиқ осмон бўйича шартномани тарк этади. Бу ҳақда олти ой илгари Қўшма Штатлар келишувнинг бошқа иштирокчиларини огоҳлантирган эди.

Хусусан, жорий йил май ойининг охирида президент Доналд Трамп Вашингтон Очиқ осмон бўйича шартномадан чиқиши ҳақида баёнот берган эди. Мазкур шартнома 1992 йилда имзоланган бўлиб, у совуқ уруши йилларидан сўнг Европа мамлакатларида ишоеч мустаҳкамланишига хизмат қилиб келаётган эди.

Қайд этиш керак, европалик ҳамкорлар АҚШ давлат раҳбарининг бу қароридан таажжубга тушишди. Москва эса ушбу шартномани замонавий қурол-яроғлар устидан назорат воситаларидан бири сифатида баҳолайди.

Қўшма Штатларнинг шартномани тарк этаётганидан Буюк Британия ва Германия ҳам ташвиш билдирган бўлса, Франция мазкур шартномадаги иштирокини давом эттиришини маълум қилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img