Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ Марс тилсимларини очишда давом этмоқда

АҚШ Марс тилсимларини очишда давом этмоқда

NASA Канаверал (Флорида) космодромидан қитъалараро ракета ёрдамида Марсга “Perseverance” деб номланган оғир ўзиюрар қурилмани муваффақиятли учирди. Ушбу аппарат парвоз режасига кўра, 2021 йилнинг бошида, аниғини айтганда 18 феврал куни Қуёш тизимидаги тўртинчи сайёра сатҳига қўниши керак.

“Perseverance” шу пайтгача қизил сайёрани тадқиқ этиш учун юборилган аппаратлар ичида энг оғири бўлиб, унинг вазни 1025 килога тенг бўлиб, унга кўплаб суратга олиш камералари ва илмий асбоб-ускуналар ўрнатилган. Уларнинг ёрдамида Марснинг минералогик ва метеорологик ҳолатлари синчковлик билан тадқиқ этилади. Бунда асосий эътибор ҳаёт нишоналарини топишга қаратилади. Аҳамиятлиси, тадқиқот ишларини ўтказишда “Perseverance”га унинг кичик тикучари ҳам ёрдам беради.

Аппарат камида бир Марс йили давомида (сол, 687 кун) фаолият олиб боради. Унинг изотоп манбаи 5 кг диоксид плутонийдан иборат бўлиб, 14 йил давомида аппратнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

NASA мутахассислари “Perseverance” тадқиқотига катта умид боғлаб, ундан Ерга ўта муҳим маълумотлар юборилишини таъкидламоқдалар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img