Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ-Хитой: уруш муқаррарми?

АҚШ-Хитой: уруш муқаррарми?

Америкалик таниқли сиёсатшунос Кристофер Лейн “Foreign Affairs” журналида эълон қилган мақоласида таъкидлашича, АҚШ ва Хитой ўртасида уруш бошланиб кетиши хавфи юқори.

Муаллиф Америка ва Хитойнинг бугунги қарама-қаршилигини Биринчи жаҳон уруши арафасида Германия ва Буюк Британия ўртасидаги зиддиятга ўхшатган.

Эксперт жаҳоннинг икки қудратли давлати ўртасида уруш келиб чиқмаслиги учун АҚШ Тайван борасидаги муносабатига ўзгартишлар киритиши ва орол-давлатга нисбатан Хитой юритаётган сиёсатга қарши чиқмаслиги кераклигини маълум қилган.

Бундан ташқари, Кристофер Лейн Америка томони дунёдаги, хусусан, Хитойдаги ҳолатларни либерал қадриятларга боғлаган ҳолда талқин этишини тўхтатиши лозимлигини билдирган. Унингча ушбу омил халқаро кескинликни юмшатиши мумкин экан. “Бироқ, — деб ёзади эксперт. — Оқ уй ҳеч қачон бундай қадам босмайди, чунки бу йўлдан бориш Вашингтоннинг жаҳондаги ҳукмронлик мавқеи тугаганини англатади”.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img