Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ ҳеч ким тан олмаган Тоғли Қорабоғни тан оладими?

АҚШ ҳеч ким тан олмаган Тоғли Қорабоғни тан оладими?

АҚШ Конгрессининг вакиллар палатасига ҳеч ким эътироф этмайдиган Тоғли Қорабоғ Республикаси мустақиллигини тан олиш ҳақидаги резолюция лойиҳаси киритилди. Унинг муаллифи — конгрессмен-демократ Грейс Неаполитано.

Бу ҳақда сиёсатчи “Twitter”даги саҳифасида маълум қилди. У АҚШни Тоғли Қорабоғ Республикаси мустақиллигини расман тан олишга чақириб, бу ҳолатни «озодлик йўли» деб атаган.

Қайд этиш керак, бундай чақириқлар авваллари ҳам бўлиб турган ва қоидага кўра, фақатгина лоббистлар ёки мухолифат томонидан илгари сурилган. Расмий Боку бундай ташаббусларни кескин қоралаб келган. Иккинчи томондан, қайсики давлат Тоғли Қорабоғ Республикасини мустақил давлат сифатида тан олса, БМТ ва бошқа халқаро ҳуқуқ меъёрларини қўпол тарзда бузган бўлади.

Бу борада энг кўп саъй-ҳаракат қилаётган Ереван бўлиб, кейинги пайтда ҳам Арманистон тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасини мустақил давлат сифатида эътироф этишини бир неча бор такрорлади. Бироқ бу масала Ереванга Россияни ўз тарафига оғдириб олишига имкон бермайди. Аксинча, уни Ғарбнинг қўллаб-қувватлашидан мосуво этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img