Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ Фаластинга ёрдам кўрсатишни тиклайди

АҚШ Фаластинга ёрдам кўрсатишни тиклайди

Қайд этилишича, молиялаштириш ишлари USAID ва UNRWA дастурлари орқали амалга оширилади. Вашингтон фаластинликларга иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида 235 миллион доллар ажратишни режалаштирган. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Давлат котибининг айтишича, Оқ уй шунингдек минтақада хавсизлик борасида энг муҳим дастурларни тиклайди. Вашингтон томонидан ажратиладиган иқтисодий ёрдам COVID-19 пандемияси оқибатида зарар кўрган кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларни энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ажратилади. Блинкенга кўра, фаластинликларга тиббий хизмат кўрсатаётган Шарқий Қудусдаги тиббиёт муассасаларига COVID-19 га қарши курашиш учун 15 миллион доллар йўналтиради.

Бундан ташқари, Вашингон UNRWA дастурини ҳам тиклайди ва фаластинлик 500 нафар боланинг таълим олишига ёрдам беради. Қайд этиш керак, Қўшма Штатларнинг собиқ президенти Доналд Трамп Исроил манфаатларига хизмат қиладиган келишувга фаластинликларни кўндиришга мажбурлаш учун Вашингтон томонидан ушбу давлатга кўрсатилаётган ёрдамларни тўхтатиб қўйганди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img