Бош саҳифаДолзарбАҚШ Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман Ўзбекистонга келади

Қўшма Штатлар давлат департаменти расмий хабарига кўра, жорий йилнинг 29 сентябр куни Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман Швейцариянинг Женева шаҳрида 30 сентябр куни бўлиб ўтадиган АҚШ-Россия стратегик барқарорлик бўйича икки томонлама мулоқотда АҚШ идоралараро делегациясига раҳбарлик қилади. Унга Давлат котибининг қурол назорати ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Бонни Энкинс ҳамроҳлик қилади.

Кейин Венди Шерман Тошкентга, Ўзбекистонга келиб, 4 октябр куни юқори мартабали амалдорлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади. Давлат котиби ўринбосари Шерман 6 октябр куни Ню-Деҳли шаҳрига келади ва Ҳиндистон ҳукумати билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиб, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади. Шунингдек, Венди Шерман Ҳиндистон сафари чоғида Мумбай шаҳрига ташриф буюриб, бизнес ва фуқаролик жамияти вакиллари билан мулоқотда  бўлади.

АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман 7-8 октябр кунлари Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини Покистоннинг Исломобод шаҳрида юқори мартабали расмийлар билан учрашиб якунлайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img