Бош саҳифаДолзарбАҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистон Марказий Осиёда бирдамлик, хавфсизлик ва бошқа йўналишларда етакчилик...

АҚШ Давлат департаменти: Ўзбекистон Марказий Осиёда бирдамлик, хавфсизлик ва бошқа йўналишларда етакчилик қилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уенди Шерман Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкентда Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Адлия вазири Русланбек Давлетов, президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан мулоқотда бўлди.

Уенди Шерман мулоқот аввалида Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади.

Томонлар ўртасидаги суҳбатда Афғонистондаги вазият, коронавирусга қарши кураш, хусусан, вакцина таъминоти масалалари ҳам муҳокама қилинган. Қайд этилишича, айни пайтгача Қўшма Штатлар мамлакатимизга беш миллион доза вакцина етказиб берган ва Тошкент бу борада Вашингтондан миннатдордир.

АҚШ Давлат департаментига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда бирдамлик, хавфсизлик ва бошқа йўналишларда етакчилик қилмоқда.

Мулоқот давомида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Шерман Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар зарурати хусусида ҳам тўхталиб, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга  чақирган ва Вашингтон Ўзбекистонда ислоҳотлар ва ижобий  ўзгаришлар давом этишига умид билдирган.

Суратлар Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси томонидан тақдим этилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img