Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ COVID-19 га қарши дорининг барчасини сотиб олди

АҚШ COVID-19 га қарши дорининг барчасини сотиб олди

Президент Доналд Трампнинг айтишича, АҚШ «Ремдесивир» дориси жаҳон заҳирасининг қарийб барчасини сотиб олган.

«Менинг администрациям ажойиб таъсир хусусиятига эга бўлган «Ремдесивир» дориси жаҳон заҳирасининг 90 фоизи устидан назорат ўрнатди», — деди бу ҳақда Қўшма Штатлар етакчиси. Трампнинг айтишича, АҚШ ҳукумати шу тарзда соғлиқни сақлаш соҳасида катта муваффақиятга эришган.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг сўзларини келтирган “The Guardian” нашрининг ёзишича, яқин вақт ичида дунёнинг биронта мамлакати Американинг “Gilead Sciences” биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган «Ремдесивир» дорисини харид қилиш имконига эга бўлмайди. Айни пайтда АҚШ ҳукумати компания томонидан тайёрланган қарийб 500 минг дона шу номдаги дорини сотиб олган.

Қайд этилишича, «Ремдесивир» коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморларнинг даволаниш муддатини анча қисқартиради. Тўлиқ даволаниш харажатлари эса 2340 долларни ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img