Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАҚШ Афғонистон армиясини қуроллантирмоқда

АҚШ Афғонистон армиясини қуроллантирмоқда

АҚШ Афғонистон миллий армиясига ёрдам тариқасида юзлаб “Humvee” автомобиллари, тикучар ва учоқлар берди. Бу ҳақда “Ariana News” нашри Афғонистон Мудофаа вазирлигига таяниб хабар тарқатди.

Жумладан, жорий йилда афғон миллий армияси ва хавфсизлик кучларига 1 383 дона “Humvee” ва 55 дона “Mobile Strike Force” автомобили, 10 та тикучар ҳамда 4 та A-29 учоғи, юзлаб тунги кўриш кўзойнаклари ва бошқа ҳарбий аслаҳалар топширилган.

Расмий Кобулга кўра, 2019 йилда АҚШ Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари эҳтиёжи учун 2019 йилда 574 млн долларлик қурол-аслаҳа етказиб берган бўлса, жорий йил якунига қадар яна 102 млн долларлик қурол-яроғ топширади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img