Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАқлли шаҳарлар даври бошланди

Ақлли шаҳарлар даври бошланди

Таҳлилчиларга кўра, бундан буён ақлли технологиялар жадаллик билан ривожланиб бораверади. Мисол учун, “Frost&Sullivan” таҳлил компаниясининг маълум қилишича, 2025 йилга бориб, Ер юзида 26 та ақлли шаҳар ташкил этилади ва сунъий онг бу ерда яшовчилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланади.

Қайд этилишича, ушбу шаҳарларнинг 16 таси Шимолий Америка ва Европада, қолганлари эса Осиё ва Океания мамлакатларида бўлади. Бу борада етакчилар қаторида Амстердам, Сеул, Сингапур ва Копенгаген шаҳарлари тилга олинган. Биргина АҚШ ақлли шаҳарлар яратиш харажатлари учун 327 млрд доллар ажратишни режалаштирган. Ўтган йили эса бу рақам 96 млрд долларни ташкил этганди.
Фото: Getty Images

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img