Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАпрелнинг илк кунларида юртимизда об-ҳаво қандай бўлади?

Апрелнинг илк кунларида юртимизда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистон Гидрометерология хизмат маркази мамлакатимизда 1-4 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълум қилди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1-2 апрелда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқгача, кундузи 10-15° илиқ; 2 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 3 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 4 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 4 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 1-2 апрелда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 2 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 3 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи
18-23° илиқ, 4 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 2-3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 4 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 1-2 апрелда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 2 апрелда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқгача, кундузи 12-17° илиқ; 3 апрелда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 4 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 4 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 1-2 апрелда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 2 апрелда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқгача, кундузи 12-17° илиқ; 3 апрелда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 4 апрелда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1-3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 4 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 1-2 апрелда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ; 2 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 3 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи
20-25° илиқ, 4 апрелда кечаси 8-13° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 2-3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 4 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. 1-2 апрелда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 2 апрелда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° совуқгача, кундузи 8-13° илиқ; 3 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 4 апрелда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 1 апрелда-4 апрелда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 2-3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-2 апрелда 1-6° совуқ, 3-4 апрелда 0-5° илиқ, кундузи 1 апрелда 2° совуқ-3° илиқ, 2 апрелда 0-5° илиқ, 3-4 апрелда 5-10° илиқ бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img