Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАнтирекорд: яна 276 нафар одамда коронавирус қайд этилди

Антирекорд: яна 276 нафар одамда коронавирус қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 590 (+276) нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 57 нафари Андижон вилоятида, 42 нафари Наманган вилоятида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 29 нафари Жиззах вилоятида, 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 035 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img