Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАнқара АҚШнинг янги президентига умид боғламоқда

Анқара АҚШнинг янги президентига умид боғламоқда

Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоған Европанинг санкциялари олдида тиз чўкмаслигини маълум қилди. Давлат раҳбари иқтисодий чекловлар Туркияга жиддий кўрсатмаслигини маълум қилиш баробарида, Анқара Шарқий Ўрта Ер денгизидаги ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди.

“Европа Иттифоқи томонидан Туркияга нисбатан қўлланиладиган санкциялар жиддий муаммо туғдирмайди. ЕИ кўп йиллардан буён Туркияга санкциялар жорий этиб келмоқда. ЕИ ҳеч қачон ҳалол ҳаракат қилмаган, берган ваъдаларини бажармаган”, – деди бу ҳақда Эрдоған жаноблари.

Озарбайжонга учиши арафасида ташкил этилган матбуот анжуманида Туркия президенти Франция ирқчиликни тарғиб этаётган мамлакатга айланиб бораётганини ҳам маълум қилди. Эрдоған бундан ташқари, Жо Байден АҚШ президенти лавозимига киришганидан сўнг у билан Сурия масаласида Туркия ва АҚШ ўртасидаги тушунмовчиликларни ҳамда қурол-яроғ сотиб олиш масалаларини муҳокама қилишини билдирди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img