Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонANA пандемия билан курашишга 3,2 миллиард ажратади

ANA пандемия билан курашишга 3,2 миллиард ажратади

Япониянинг ANA компанияси пандемиянинг салбий оқибатларини бартараф этиш ва янги учоқларни сотиб олиш, молиявий базани мустаҳкамлаш харажатлари учун янги акциялар чиқариш орқали 3,2 миллиард доллар ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Жумладан, қарийб 140 миллионта дона акцияларни сотишдан тушган маблағ кенг корпусли Боинг 787 лайнерларини харид қилишга ҳамда қарзларни тўлашга йўналтирилади.

ANA нинг фаолияти хорижий авиаташувчиларникига нисбатан барқарор деб баҳоланаётган бўлсада, компания COVID-19 пандемияси туфайли 2021 йилнинг март ойига қадар рекорд даражада — 510 миллиард иен зарар кўриши тахмин қилинмоқда.
Фото: skytraxratings.com

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img