Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Amnesty International”га янги раҳбар тайинланди

“Amnesty International”га янги раҳбар тайинланди

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, феминист ҳамда яқингача БМТнинг махсус маърузачиси вазифасида ишлаб келган франциялик Агнес Калламар йирик халқаро нодавлат ташкилоти “Amnesty International”нинг бош котиби этиб сайланди.

Жаҳон ҳамжамиятига янги бош котибнинг номи журналист Жамол Қошиқчининг ваҳшийларча ўлдирилиши ортидан бошлаган суриштирувларидан сўнг маълум бўлди. У қотиллик ортида Саудия Арабистони турганини эълон қилиши, Филиппин президенти бир неча марта уни тинчитиб юбориш билан таҳдид қилганидан сўнг янада шуҳрат қозонди.

Агнес Калламарни Кремлда ҳам ёқтиришмайди. Чунки у БМТнинг мустақил эксперти сифатида Ирен Хон билан рус мухолифати етакчиси Алексей Навалнийга уюштирилган суиқасд бўйича суриштирув ўтказиб, ҳуқуқ фаолининг заҳарланиши ортида Россия Федерацияси турганини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img