Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Amnesty International" пул ювганликда айбланмоқда

“Amnesty International” пул ювганликда айбланмоқда

Ташкилотнинг Ҳиндистондаги бўлимига нисбатан шундай айб илгари сурилмоқда. Расмий Деҳли шу боисдан “Amnesty International”нинг мамлакат ҳудудидаги қиймати қарийб 2 млн долларга тенг бўлган мол-мулкини мусодара қилди.

Суриштирув ҳужжатларидан маълум бўлишича, ташкилот хизматлар кўрсатиш ва хориж сармояси шаклида чет эл ташкилотлари билан бир қанча банк операцияларини амалга оширган. Ушбу гумонда ҳинд полицияси 2019 йилнинг ноябр ойида “Amnesty International”нинг Ню-Дели ва Бангалор бўлинмаларида тинтув ўтказган эди. Текширувларда халқаро ташкилот мамлакат қонунларига зид равишда бир қанча молиявий ҳаракатларни амалга оширгани аниқланган. 2020 йилнинг сентябр ойида эса “Amnesty International” Ҳиндистондаги фаолиятини тўхатиб, барча ходимларини ишдан бўшатишга мажбур бўлган. Ташкилот раҳбарияти ҳинд ҳукуматининг айбловларини рад этиб, уларни асоссиз деб ҳисобламоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img