Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмериканинг икки давлат идорасига киберҳужум уюштирилди

Американинг икки давлат идорасига киберҳужум уюштирилди

Хакерлар АҚШ Молия вазирлиги ва Телекоммункация ва ахборотлар миллий бошқармаси тизимига киришга муваффақ бўлди. “Рейтер” агентлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида катта ҳажмдаги маълумотлар ўғирланган.

Иш шу даражада жиддийки, 12 декбар куни АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши чақирилиб, киберҳужум билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Ҳукумат хакерлар ҳужуми ортидан қайси давлат турганини расман очиқламаган бўлса-да, “Washington Post” газетаси воқеада россиялик хакерларнинг қўли борлигини маълум қилган. Бироқ бунга ҳеч қандай далил келтирилмаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img