Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерикаликларнинг Хитой компаниялари акцияларига эгалик қилиши тақиқланди

Америкаликларнинг Хитой компаниялари акцияларига эгалик қилиши тақиқланди

АҚШ президенти Доналд Трамп америкаликларга Хитой компанияларининг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олишни тақиқлади. Қўшма Штатлар етакчиси бу борада тегишли ҳужжатни имзолади.

Мазкур ҳужжатга кўра, АҚШ фуқаролари ХХР ҳарбийлари бошқарувида бевосита ва билвосита иштирок этадиган компанияларнинг қимматбаҳо ҳужжатларига эгалик қила олмайдилар. Ушбу чеклов келгуси йилнинг 11 январидан кучга киради.

Оқ уй соҳибига кўра, мазкур компанияларни молиялаштириш АҚШ хавфсизлигига таҳдид уйғотади. Чунки бундан хитойлик ҳарбийлар оммавий қирғин қуроллари ва Вашингтонга қарши киберҳужум уюштиришда фойдаланадилар.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img