Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерикаликлар рул ва педалсиз бошқариладиган автомобил устида ишламоқда

Америкаликлар рул ва педалсиз бошқариладиган автомобил устида ишламоқда

АҚШнинг “Microsoft” компанияси “General Motors” ширкатининг ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар яратиш билан шуғулланувчи “Cruise” бўлимига янги технологиялар борасидаги тадқиқотлар учун 2 миллиард доллар ажратди.

Бундан ташқари, “Microsoft” лойиҳанинг стратегик ҳамкори сифатида биргаликда фаолият олиб боради. Қайд этилишича, мазкур ҳамкорлик туфайли “Cruise” “ақлли” машиналар яратиш борасида “Microsoft” томонидан тақдим этилган илғор технологияларда фойдаланиш имконига ҳам эга бўлади. “Cruise” 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, 2016 йилда уни жаҳон автосаноатининг гиганти GM сотиб олган.

“Cruise” 2018 йилда ўзининг илк ишланмаси – “Chevrolet” Boltнинг автоном гибрид нусхаси “Cruise” AV электр автомобилини намойиш этган. Унда нафақат бошқарув чамбараги, педаллар ва бошқарув тугмалари мавжуд эмаслиги билан жамоатчиликни ҳайратлантирган эди.

2020 йилнинг бошларида эса компания ҳавода учувчисиз бошқариладиган “Cruise Origin” робомобилини тақдим этиб, катта шов-шув уйғотган эди. Электробус йўловчиларни автоном ташишга мўлжалланган бўлиб, унда ҳам педал, бошқарув чамбараги, ҳатто, ён кўзгулар ва йўловчи ойналари мавжуд эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img