Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерикалик сиёсатчилар COVID-19 айбдорини изламоқда

Америкалик сиёсатчилар COVID-19 айбдорини изламоқда

Америка ҳукумати мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига сабаб бўлган айбдорларни қидиришга тушди. Айни пайтда эса, Қўшма Штатларда мазкур вирус билан зарарланганлар сони ўсиб бормоқда ва уларнинг сони қарийб 5 млн нафарга етди.

Президент Доналд Трамп дунёда коронавирус инфекцияси тарқалишида ҳамон Хитойни айбламоқда ва бу борада барча масъулиятни ушбу давлат зиммасига юкламоқда. Унинг Демократлар партиясидан бўлган вакиллари эса мамлакатда коронавирус эпидемияси кенг кўламда тарқаб кетишига Оқ уй раҳбарининг масъулиятсизлиги сабаб бўлгани айтмоқдалар. Демократларнинг фикрича, коронавирус билан зарарланиш бўйича америкаликлар дунёда биринчи ўринда бораётган бўлсада, ҳукумат қатор карантин чораларини шошқалоқлик билан бекор қилган.

Трампнинг ашаддий танқидчиларидан бири бўлган Нэнси Пелоси президентга нисбатан кескин фикрлар билдирди. Жумладан, у “Президент Трамп АҚШда COVID-19 борасида ёлғон маълумотлар тарқатмоқда. Мен у томонидан тайинланган раҳбарларнинг сўзларига ҳам ишонмайман. Айниқса, мени Оқ уйнинг коронавирус терапеяси бўйича мақсадли гуруҳ координатори Дебора Биркснинг гаплари таажжубга соляпти. У Трамп нима деса, шуни гапиряпти. Унга умуман ишониб бўлмайди, у ҳаммадан ёмон”, – деди.

Бунга жавобан CNN телканали мухбирига берган интервюсида Дебора Биркс маълумотларни сохталаштириш билан шуғулланмаётганлиигини, қанчалик оғир бўлмасин, COVID-19 Қўшма Штатларнинг энг чекка ҳудудларигача бориб етганини тан оляпмиз, деган.

Хуллас, америкалик сиёсатчилар мамлакатда коронавирус тарқалишида айбдор ким, деган саволга жавоб беришда икки хил фикрда. Президент Доналд Трамп жамоаси бу борада айбни Хитойга тўнкаётган бўлса, иккинчи томон АҚШда коронавирус билан зарарларни бу даражада ошиб кетишига ҳукумат айбдор, деган фикрда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img