Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерикалик аскарлар Афғонистонни бутунлай тарк этади

Америкалик аскарлар Афғонистонни бутунлай тарк этади

АҚШ президенти Жо Байден жорий йилнинг 11 сентябрига қадар мамлакат армияси Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилишини расман маълум қилди. “Охири кўринмайдиган урушга нуқта қўйиш вақти етди”, – деди бу ҳақда Қўшма Штатлар етакчиси Оқ уйда қилган чиқишида.

“Биз Афғонистонга 20 йил илгари содир этилган даҳшатли ҳужумдан сўнг кирган эдик, бироқ бу 2021 йилда ҳам биз у ерда бўлишимизни оқламайди”, – дея қўшимча қилди президент. Унинг айтишича, америкалик аскарлар афғон заминидан олиб чиқиб кетилсада, Вашингтон Кобулга дипломатик ва гуманитар ёрдам беришда давом этади. Байден бундан ташқари, минтақадаги бир қатор мамлакатлар, жумладан, Покистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Туркия давлатларига мурожаат қилиб, Афғонистонни қўллаб-қувватлашга чақирган.

АҚШ ортидан НАТО ҳам ўз ҳарбий кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини маълум қилди. Шимолий Атлантика алянси Бош котиби Йенс  Столтенбергнинг таъкидлашича, Афғонистондан иттифоқ кучларини олиб чиқиш 1 майдан бошланади.

Қайд этиш керак, 20 йил давомида Афғонистонда 2400 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 20 000 дан ортиғи яраланган.

Президент Жо Байден Оқ уйда қилган чиқишида АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан чиқиб кетаётганда уларга ҳужум қилинса, жавоб чораси қаттиқ бўлишини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img