Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерикалик аскарлар Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилади

Америкалик аскарлар Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилади

АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги америкалик аскарлар Рождество байрами (25 декабр)гача уйларига қайтарилишини маълум қилди.

Ушбу баёнотдан бир неча соат олдин давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг сони 2500 нафаргача қисқартирилишини билдирган эди.

Доналд Трампдан журналистлар юқоридаги қарорни изоҳлашни сўрашганида у: “Биз ҳар доим Хитой, Россия ёки бошқаларнинг ҳаракатига тайёр туришимиз керак. Балки у Шимолий Корея бўлиши мумкин? Айтгандай, Шимолий Кореяда нималар бўляпти ҳозир?”, — деб жавоб берган.

Қўшма Штатлар президентининг америкалик ҳарбийлар Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилиши ҳақидаги қарорини “Толибон” ҳаракати мамнунлик билан кутиб олганини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img