Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерикалик 82 ёшли аёл ракетада учади

Америкалик 82 ёшли аёл ракетада учади

“Amazon” компанияси асосчиси ва раҳбари, “Blue Origin” таъсисчиси Жефф Безос 82 ёшли собиқ учувчи Уолли Фанкни биргаликда фазога парвоз этишга таклиф қилди. Миллиардер бу ҳақда “Instagram”да ёзди.

Безоснинг айтишича, фазога парвоз қилишни бу аёлчалик ҳеч ким узоқ кутмаган. Шундай қилиб, Уолли Фанк “New Shepard” ракетасининг тўртинчи йўловчисига айланди. У энди Безос ва унинг укаси, шунингдек, ҳозирча номи ошкор этилмаган аукцион ғолиби билан бирга коинотга учади. Фанк 1961 йилдан буён фазога парвозга тайёргарлик кўрган бўлсада, шу пайтга қадар турли сабабларга кўра орзуси амалга ошмай келаётганди.

“New Shepard” ракетасининг парвози 20 июлга белгиланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img