Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАмерика тўлов тизимларига қарши жиддий рақиб яратилмоқда

Америка тўлов тизимларига қарши жиддий рақиб яратилмоқда

Европа АҚШнинг “Mastercard” ва “Visa” тўлов тизимига рақобатчи бўладиган янги тўлов тизими – EPI ни ишга туширади. Лойиҳада Европанинг бешта давлатига қарашли 16 та йирик банк иштирок этади.

Маълум бўлишича, евро тўлов тизимини яратиш бўйича Германия, Франция, Белгия, Испания ва Нидерландиянинг “Commerzbank”, “Societe Generale” ва “Deutsche Bank” каби йирик молия муассасалари иш олиб боради.

EPI тўлов тизимини 2022 йилда ишга тушириш режалаштирилган. Лойиҳа ташаббускорларининг айтишича, янги тўлов тизими европалик истеъмолчилар ва тижоратчилар учун барча турдаги  транзакциялар учун янги стандартга айланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img