Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАлишер Усмонов Ўзбекистонда бизнес-марказ қуради

Алишер Усмонов Ўзбекистонда бизнес-марказ қуради

Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркорнинг ташаббуси ва маблағи ҳисобига қурилаётган ишбилармонлик маркази қурилиши Наманган шаҳрида келгуси йилнинг баҳорида бошланади.

Олти гектар жойни эгаллайдиган бизнес-марказда конгресс-хол, бизнес-мактаб, меҳмонхона, экопарк ва спорт-соғломлаштириш мажмуаси қад ростлайди. Мажмуа атрофида яратиладиган сунъий кўл ва фавворалар унга янада кўрк беради.

Марказда халқаро анжуманлар ва бизнес-форумлар ўтказиш режалаштирилган.

Мажмуанинг аҳамияти ҳақида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов: «Мазкур мажмуа туфайли Наманганга сармоялар оқими кўпаяди, бизнес-туризм учун кенг имкониятлар яратилади. Бу марказ Наманганниг ўзига хос рамзига айланади», — деди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img