Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Академик ҳаракатчанлик” ва “Бўлажак олим” танловлари ташкил этилади

“Академик ҳаракатчанлик” ва “Бўлажак олим” танловлари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида бир марта республикада илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлар ўртасида “Академик ҳаракатчанлик” ва “Бўлажак олим” танлови ташкил этилади.

Қарорга кўра, биргина “Бўлажак олим” танловини ташкил этиш ва молиялаштириш учун ҳар йили 50 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади. Ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танлови талабларининг соддалаштирилган тизими ишлаб чиқилади.

Шунингдек, иқтидорли ёшлар хорижий ОТМ ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировка ўташга даврий равишда, танлов асосида, ҳар йили камида бир маротаба юборилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img