Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Айрим давлатлар коронавирусга қарши курашда нотўғри йўлдан бормоқда"

“Айрим давлатлар коронавирусга қарши курашда нотўғри йўлдан бормоқда”

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳукуматлари COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши курашда нотўғри йўлдан кетдилар, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адхано Гебрейесус. Шу боисдан, унга кўра, яқин вақт ичида аввалги ҳолатга қайтишнинг иложи йўқ.

“Мен сизларга ростини айтаман: яқин келажакда эски “меъёрдаги” ҳаётга қайтишнинг имкони йўқ”, – деган жумладан ЖССТ раҳбари.

Гебрейесуснинг айтишича, барча мамлакатлар хавфга дуч келган, бироқ уларнинг жабр кўриш даражаси турлича бўлган. Мисол учун, 12 июл куни дунёда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 230 мингта янги ҳолат қайд этилган бўлса, унинг тенг ярми иккита давлат ҳиссасига тўғри келган бўлса, 80 фоизи 10 та давлатда кузатилган.

Шунинг баробарида, COVID-19 вирусининг авж нуқтаси Америка бўлиб қолмоқда ва бу ерда инфекция билан зарарланиш ҳолатларининг 50 фоизи кузатилмоқда.

Бош директор пандемияга қарши курашда нотўғри йўлни танлаган давлатларнинг номини тилга олмаган бўлсада, уларга умумий тарзда мурожаат қилиб, COVID-19 га қарши курашда барча мамлакатларни якдил бўлишга чақирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img