Бош саҳифаДолзарб“Airbnb” зўрланган сайёҳга 7 миллион доллар тўлади

“Airbnb” зўрланган сайёҳга 7 миллион доллар тўлади

Дунёда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Кўчмас мулк ижараси билан шуғулланувчи АҚШнинг “Airbnb” компанияси ижарага олган квартирасида зўрланган қизга 7 млн доллар миқдорида тавон тўлаб берди.

BBC радиоси хабарига кўра, жабрланувчи олти йил муқаддам Янги йил арафасида Ню-Йоркка келади. У байрам кунлари шаҳарда меҳмон бўлиш қўшни дўконга яқин квартирани ижарага олади. Бироқ, квартирада бошқа яна бир одам борлигини билмайди.

У илгари ушбу квартирада ижарада туриб, эшик калитидан нусха ясатиб олган 24 ёшли Жуниор Ли бўлган. Австралиялик қиз уйга кириб келганда ювиниш хонасига яшириниб олади ва кейин қизни зўрлайди.

Воқеадан хабар топган “Airbnb” компанияи полиция билан боғланиб қизга ёрдам кўрсатишни сўрайди. Бундан ташқари, жабрланувчига меҳмонхона харажатлари қайтарилиши ва ҳуқуқий маслаҳат пули тўлаб берилиши маълум қиланади. Компания бундан ташқари, қизнинг онаси Австралиядан АҚШга кўчиб келиб харажатларини ҳам тўлаб беради.

Ли зўрлаш бўйича айблов эълон қилиниб, қамоққа олинади. У тергов давомида айбини тан олмайди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img