Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАгдабан: ёвузликнинг ваҳшиёна тиш қайраши

Агдабан: ёвузликнинг ваҳшиёна тиш қайраши

67 кишининг  ўлдирилиши, 779 нафар кишининг ноинсоний қийноқларга солингани, 8 нафар қария, 7 нафар аёл ва 2 нафар боланинг тириклайин ёқилиши, 12 нафар кишининг оғир яраланиши, 2 кишининг бедарак йўқолгани. Бу 1992 йилнинг 7 апрелдан 8 апрелга ўтар кечаси Озарбайжоннинг Келбажар тумани Агдабан қишлоғида арман қуролли бўлинмалари томонидан содир этилган ваҳшиёна қотилликларнинг қонли оқибати.  Шу кунларда Озарбайжон халқи юракда катта оғриқ билан ер юзидан супуриб ташланган тинч қишлоқнинг даҳшатли геноциди айбсиз қурбонларини хотирламоқда. Ўшанда қишлоқдаги 130 та уйнинг барчаси буткул ёқиб юборилган. 

Агдабан фожиаси фашизмнинг кўп сонли кўринишларидан бири бўлди. Биринчи Қорабоғ уруши давомида ҳам улар Хожали, Гарадағли, Баллигая, Малибейлида ҳам қуролсиз озарбайжонликларни ўлдиришди ва қийноққа солишди…

Агдабан ҳужумига шахсан Роберт Кочарян – кейинчалик Арманистоннинг иккинчи президентига айланган айирмачилар раҳбари қўмондонлик қилган. 

Қишлоқ аҳолиси гирифтор қилинган қийноқ мисли кўрилмаган шафқатсизлиги билан ажралиб турган – одамларни майиб мажруҳ қилиб, қийноқларни кўтаролмай, азобда жон берса, жасадларни ҳам таҳқирлашган. 

Бу жиноят озарбайжон маданий меросининг катта қисмини йўқ қилди – вандаллар Озарбайжон шеъриятининг буюк устаси Ашуг Гурбан ва унинг ўғли Ашуг Шамширнинг қўлёзмаларини ёқишди, тарих, архитектура, маданият ёдгорликларини вайрон қилишди, азиз қадамжоларни топташди.   Келбажар босқинидан кейин Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ўртасида кўплаб йўллар бўйича алоқа ўрнатилдики, у орқали қурол-яроғ, техника, қўшинлар жўнатилди. 

… Агдабандаги қирғин тарихга ХХ асрнинг энг қонли жиноятларидан бири сифатида кирди. Бу жиноятга биринчи бўлиб Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев ҳуқуқий ва сиёсий баҳо берди, Агдабандаги фожиани инсониятга қарши буюк жиноят ва бутун инсоният учун шарманда деб атади. 

Мисли кўрилмаган мағлубият Арманистонни капитуляция тўғрисидаги актни имзолашга мажбур этди, унинг асосида Калбажар Агдам ва Лочин туманлари каби Озарбайжонга сиёсий йўллар билан қайтарилди.  Озарбайжон халқини туманнинг ишғолдан озод этилиши билан табриклар экан, президент Илҳом Алиев Калбажар тикланишини, бу ерда қишлоқ хўжалиги, туризм ривожланишини айтди. Бу ерга ҳаёт қайтади: «Биз барчасини тиклаймиз, Калбажар шаҳрини, қишлоғини қайтадан қурамиз».

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img