Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон«Агар менга кечқурун нимадир бўлса...»

«Агар менга кечқурун нимадир бўлса…»

“Berkshire Hathaway” инвестиция компаниясининг 90 ёшли эгаси Уоррен Баффет охирги пайтда ҳамма қизиқиш билан кутаётган сирни ошкор этди: унинг айтишича, компанияни ўзидан сўнг топ-менежери Грег Абел бошқаради. Баффет энг муносиб номзод сифатида 59 ёшли Грегни танлаганини маълум қилган.

Бу ҳақда жаҳоннинг энг кекса йиллиардерларидан бири Баффет: «Агар бугун кечқурун менга нимадир бўлса, эрталаб раҳбарликни Грег олишига директорлар рози бўлишди», – деди.

Баффет шунингдек, Абелни ва компания вице-президенти Ажита Жайнани мақтаб, Грегдан сўнг йирик молиявий империясини Ажит бошқаришини маълум қилиб, “Агар худо кўрсатмасин, Грегга бугун кечқурун бирон кор-ҳол бўладиган бўлса, у ҳолда  эрталаб бошқарув Ажитнинг қўлига ўтади”, – деб васият қилган.

Грег Абел “Berkshire Hathaway” компаниясида 1999 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2008 йилда у “Berkshire” энергетика тармоғининг раҳбари этиб сайланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img