Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАгар Ер айланишдан тўхтаса...

Агар Ер айланишдан тўхтаса…

Аслида шундай бўлиши мумкинми? Худо кўрсатмасин, бу ҳол юз берса, унда нима бўлади?

АҚШнинг NASA коинотни ўрганиш агентлиги олимлари ушбу воқеа юз берса, воқеалар ривожи икки усулда кузатилиши мумкинлигини тахмин қилдилар.

Биринчиси: сайёрамизнинг тўсатдан айланишдан тўхтаб қолиши. Барча Шарқ томонга учишни бошлайди ва тезлик ўта юқори бўлади. Одамлар ва жисмлар билан бирга сув, магма, суюқликлар ва ҳаво ҳам учади. Мухтасар қилиб айтганда, ерда ҳаёт нишоналари барҳам топади.

Иккинчиси: Ернинг секин-аста айланишдан тўхташи. Сайёрамизнинг ядроси ҳам бора-бора ҳаракатдан тўхтайди, бизни қуёш радиациясидан ҳимоя қилувчи магнит майдони қисқаради. Оқибатда, барча тирик жон ҳалокатга маҳкум бўлади.

Қайд этиш керак, бу тахминларнинг яқин миллиард йилларда амалга ошиш эҳтимоли нолга тенг. Ҳатто Ер тўхташга улгурмай, бошқа хавфлар туфайли ундаги тириклик ниҳоясига етиши ҳам мумкин экан…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img