Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАфсонавий француз меъмори ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди

Афсонавий француз меъмори ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди

Афсонавий француз меъмори Жак Руэри айни пайтда мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида меҳмон бўлиб турибди. Машҳур меъмор сафар доирасида Француз мактабида бўлиб, ўқувчиларни ўзининг айрим  лойиҳалари билан таништирди. Тақдимотдан катта мотивация, таассурот олган ўзбекистонлик ёшлар дунёга машҳур меъмор ва океанографга кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар.

Қайд этиш керак, Жак Руэри инновацион сув ости иншоотлари, лабораториялар ва сузувчи шаҳарчаларни лойиҳалаштиради. У “SeaOrbiter”  тадқиқот кемаси лойиҳасини бошқаради ва Жак-Ив Кустодан тортиб Томас Песке сингари денгиз остида ҳам, космосда ҳам энг буюк олимлар билан бирга ишлаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img