Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАфғонистон элчиси жаҳон ҳамжамиятини "Толибон" ҳукуматини тан олмасликка чақирди

Афғонистон элчиси жаҳон ҳамжамиятини “Толибон” ҳукуматини тан олмасликка чақирди

АФҒОНИСТОНнинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, ҳокимиятни куч ишлатиш йўли билан эгаллаб олган “Толибон” ҳаракати тузган ҳукуматни тан олмасликка чақирди. Дипломатнинг айтишича, яқин кунларда Панжшер вилоятида “Толибон”ни тан олмаган барча ҳарбий қўмондонлар иштирокида умумафғон кенгаши ўтказилиши мумкин.

Афғонистон элчиси шунинг билан бирга, Панжшердаги вазият ҳақида маълумот бериб, вилоят тўлиғича “Толибон” назоратига ўтгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, даранинг катта қисми ҳамон қаршилик кучлари қўлида эканини билдирган. Шунингдек дипломат қаршилик кучлари етакчилари Аҳмад Масъуд ва Амрулла Солиҳ ҳамон Афғонистонда эканлигини, Амрулла Солиҳ Тожикистонга қисқа муддатга келиб кетганини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img