Бош саҳифаДолзарбАфғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтишди

Афғон ҳарбийлари Тожикистонга қочиб ўтишди

Афғонистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларидан 134 нафари Тожикистонга қочиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди.

Хабарларга кўра, бир соатлик жангдан сўнг “Толибон” жангарилари Тожикистон билан чегарадош муҳим назорат пунктини қўлга киритган. Бу ердан Панж дарёсидаги кўприк орқали ўтган автомобил йўли муҳим транспорт қон томири бўлиб, Эрон ва Покистондан асосий маҳсулотлар ушбу йў орқали олиб келинади.

Қайд этиш керак, охирги 24 соат ичида “Толибон” ҳаракати Афғонистон жануби, шимоли ва марказий қисмидаги 13 та туман ва 8 та вилоятни ишғол қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img