Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАэропортлар сони 56 тага етказилади

Аэропортлар сони 56 тага етказилади

Туркия аэропортлари сонини 26 тадан 56 тага кўпайтиришга қарор қилди. Мамлакат жадал тараққиёт йўлига киргани ҳаво транспортига бўлган эҳтиёж ортишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Транспорт ва инфраструктурани ривожлантириш вазири Одил Қораисмоил ўғли маълум қилди.

Вазир Туркия экспортчилар кенгаши ва “Turkish Airlines” ширкати ўртасида ҳамкорлик борасидаги келишувни имзолаш маросимида сўзлаган нутқида замонавий дунёда авиаташувлар рақобатбардошликнинг асосий омилига айланганини қайд этди.

“Авиаташувлар нафақат йўловчи, балки юк ташишда ҳам пешқадамлик қилмоқда. Яхши биласиз, Туркия уч қитъа кесишган жойда жойлашган. Бизнинг жуғрофий устунлигимиз шундаки, 1,6 млрд аҳоли яшайдиган, ялпи ички маҳсулоти 39,41 трлн долларга, ялпи савдо ҳажми 8 трлн долларга тенг бўлган 67 та давлат биздан тўрт соатлик парвоз масофасида жойлашган.

2003 йилдан буён амалга ошириб келинаётган сиёсат туфайли биз дунёнинг жадал ривожланаётган давлатларидан бирига айландик. Биз парвозни амалга оширмайдиган дунёнинг бирон нуқтаси қолмаслигини режалаштирган эдик. Охирги 18 йил давомида “Turkish Airlines” жаҳон брендига айланди”, – деди Одил Қораисмоил ўғли ўз нутқида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img