Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАбу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO иштирокида нишонланади

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO иштирокида нишонланади

UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, UNESCO Ижроия кенгаши 211-йиғилишида 2022-2023 йилларда буюк аждодимиз — йирик олим ва файласуф Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги UNESCO иштирокида нишонланади.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган эди. Энди эса мазкур масала жорий йилнинг ноябрида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган UNESCO Бош анжумани 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img