Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонАбитуриентлар учун автобуслар ташкил этилади

Абитуриентлар учун автобуслар ташкил этилади

АОКАда тест синовларини ўтказиш мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Хусусан, тест ўтказиш белгиланган кунда об-ҳаво ёмон бўлганида қандай чоралар кўрилиши ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, агар олдиндан об-ҳаво ёмонлашиб, шамол, ёмғир бўлиши эҳтимоли бўлса, ўша жойларда масъул ташкилотлар чораларни кўради. Майдонлар, абитуриентлар тест топшириши керак бўлган жойларнинг устини ёпиш учун амалий ишлар қилинмоқда.

“Битта ҳудуд бўйича шамол ва ёмғир ёғиши аниқ бўлса, маълумотлар берилган бўлса, абитуриентларга SMS хабарлар жўнатилади. Шу кунги тест бошқа кунга, яъни барча имтиҳонлар тугагандан кейинги кунларга кўчирилади.”, деди ДТМ масъули.

Бундан ташқари, абитуриентларнинг белгиланган жойга етиб бориши, имтиҳонларга кечикмаслиги учун барча имкониятлар ишга солиниши маълум қилинди. Жумладан, айни вақтда ҳудудларда туман ҳокимликлари томонидан абитуриентлар учун транспорт ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шуни ҳам айтиш керак, абитуриентлар учун автобусда бориш керак, деган мажбурият йўқ. Агар пандемия шароитида ўзи белгиланган жойга вақтида етиб бора олса, демак, у автобусда бормаслиги ҳам мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img