Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонАбдулазиз Камилов Душанбеда хорижий ТИВ раҳбарлари билан учрашди

Абдулазиз Камилов Душанбеда хорижий ТИВ раҳбарлари билан учрашди

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлиб турган  Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, музокараларда ушбу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилган.

“2021 йил 15-16 июл кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий  боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” номли юқори даражадаги халқаро конференцияга алоҳида эътибор қаратилди”, – дейилади хабарда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img