«Financial Times» газетасида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев билан суҳбат чоп этилди. Интервюда ташкилот ўнга яқин мамлакатдаги 15 та фармацевтика фирмаси билан «Спутник-V» вакцинасини ишлаб чиқариш ҳақида шартнома имзолаган.
Жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Кореядаги йирик ишлаб чиқарувчилар Россия билан «Спутник-V» борасида келишувларга эришилган. Яқинда бу давлатлар сафидан Эрон ҳам жой олди ва учинчи давлатларга экспорт қилиш учун мамлакатда «Спутник-V» вакцинасини ишлаб чиқаришга доир Россия билан келишувга эришди.
Қайд этилишича, хориж компаниялари томонидан икки компонентли «Спутник-V» вакцинасидан 1,4 млрд доза ишлаб чиқарилади ва бу 700 млн одамни эмлаш имконини беради.