Таиланд: оломон ғазабда, ҳукумат ташвишда

Вазирлар Маҳкамасининг Бош вазир томонидан чақирилган навбатдан ташқари йиғилишида 15 октябрдан бошлаб Бангкокда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мазкур чора Миллий хавфсизлик кенгашининг таклифи билан жорий этилди. Таъкидланишича, агар вазият яхшиланмаса, у ҳолда комендантлик соати амал қилади.

Бундан ташқари, полиция бошлиғи раҳбарлигида ва Бош вазир ўринбосари генерал Правит Вонгсуван назорати остида бўладиган Фавқулодда ҳолатлар бўйича марказ ташкил этиш варианти кўриб чиқилмоқда.

Бош вазир Прают Чан-Оча вазият ҳарбий ҳолат эълон қилинишини талаб этмаслигини ва истеъфога чиқиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Таҳлилчиларга кўра, Таиланддаги айни вазият секин-аста 2014 йилдаги ҳарбий тўнтаришдан сўнгги ҳолат сари бормоқда. Хусусан, беш кишидан ортиқ одамларнинг гуруҳ бўлиб тўпланиши мумкин эмас, мансабдор шахслар исталган шахсни (ордер бўлган ҳолатда) 30 кунгача узайтириш имконияти билан 7 кунга қамоққа олиши, ҳарбийлар эса полицияга ёрдам бериш учун сафарбар этилиши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керак, норозилик намойишлари туфайли кўпчилик гуруҳларнинг етакчилари қамоққа олинди ва намойишларни ўтказиш, режалаштириш ишларида тартиб йўқолди. Шундай бўлса-да, аҳоли орасида намойишчилар сафига қўшилаётганлар сони ортиб бормоқда. Уларни ҳозирча очиқда қолаётган норози гуруҳлар етакчилари — Пханупхон Чаднок ва Тхаттхеп Риангпрапхайкитсери ўзларининг атрофларига жалб этишга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳукумат сиёсатига норозилик билдираётганларнинг асосий қисми талабалар ва ёшлардан иборат. Ўтган кунлар давомида уларнинг сафига мамлакат жанубидаги Хатяй, шимолидаги Чиангмае шаҳарлари ёшлари қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда жорий йилнинг июл ойида бошланган норозилик намойишлари ҳозирга қадар давом этяпти. Намойишчилар дастлаб ҳукумат юритаётган сиёсатга норозилик билдириб, Бош вазир ва унинг жамоасини истеъфога чиқишини талаб қилган бўлсалар, кейинчалик қиролнинг ваколатларини чеклаш талабини илгари сурмоқдалар. Намойишлар мамлакатдаги 77 та вилоятнинг 90 фоизида бўлиб ўтяпти.

Изоҳлар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here

Ўхшаш мақолалар

Армения применила ракетную бомбу при атаке на Барду

Несмотря на объявленное с 26-го числа перемирие, продолжаются нападения Армении на гражданские поселения в Азербайджане за пределами зоны конфликта.

Қозоғистонда коронавирусга чалиниш ҳолати 30 баробарга кўпайди

«NewTimes.kz» ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистонда охирги 24 соат мобайнида 274 киши COVID-19 инфекцияси билан зарарланган, бир бемор ушбу хасталикдан вафот этган.

Чақалоқ музлаткичда жон берди

Новосибирск (Россия) вилоятида 14 ёшли мактаб ўқувчиси чақалоқ туғиб, сири ошкор бўлишидан қўрқиб болани музлатгич камерасига яшириб қўйган. Бу...

Сўнгги янгиликлар

Армения применила ракетную бомбу при атаке на Барду

Несмотря на объявленное с 26-го числа перемирие, продолжаются нападения Армении на гражданские поселения в Азербайджане за пределами зоны конфликта.

Қозоғистонда коронавирусга чалиниш ҳолати 30 баробарга кўпайди

«NewTimes.kz» ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистонда охирги 24 соат мобайнида 274 киши COVID-19 инфекцияси билан зарарланган, бир бемор ушбу хасталикдан вафот этган.

Чақалоқ музлаткичда жон берди

Новосибирск (Россия) вилоятида 14 ёшли мактаб ўқувчиси чақалоқ туғиб, сири ошкор бўлишидан қўрқиб болани музлатгич камерасига яшириб қўйган. Бу...

Хитой дунёнинг якка ҳукмрони бўлишга яқин турибди

Герхард Шиндлер яқинда "The Times" газетасига берган интервюсида Пекин "дунё ҳукмрони"га айланишига оз қолганини, Европа бунинг ортидан Хитойдан туғиладиган хавфни тушуниб етиши...

Ҳиндистон-Марказий Осиё мулоқотининг иккинчи учрашуви

Ҳиндистон-Марказий Осиё мулоқотининг иккинчи учрашуви 2020 йил 28 октябрда рақамли видео-конференция форматида бўлиб ўтади. Унда Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи...

Ижтимоий тармоқлар

20,832FansLike
2,402FollowersFollow
0SubscribersSubscribe